Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уларнинг орасида сиз ҳам бўлишингиз мумкин — «Clearview AI» ҳаммани кузатмоқчи

Уларнинг орасида сиз ҳам бўлишингиз мумкин — «Clearview AI» ҳаммани кузатмоқчи

Фото: «The New York Times»

Юзни таниш тизими билан шуғулланувчи «Clearview AI» (АҚШ) компанияси ўз сармоядорларига бир йил ичида базасидаги инсонларнинг юзлари акс эттирилган фотолар сони 100 миллиардга етишини маълум қилди. Шу тариқа «дунёдаги ҳар бир шахсни аниқлаш мумкин», деб ёзди «The Washington Post».

Қўпол ҳисобланганда, Ердаги ҳар бир одамга 14 тадан фотосурат тўғри келади. Ана шу суратларни «Clearview AI» дунёдаги ҳуқуқ ва ҳуқумат органларига кузатиш мақсадларида тақдим этмоқчи. Албатта, текинга эмас.

Кўпчилигимиз тинмай интернет орқали улашаётган ўзимиз ва яқинларимизнинг фотолари кимларгадир тайёр хўрак. Масалан, «Clearview AI» фотоларни асосан ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлардан олиб тўплайди. Ҳеч қандай рухсатсиз!

«Clearview AI»нинг ташаббуси, турган гапки, дунёнинг йирик IT-гигантларини ташвишга солиб қўйди. Facebook, Google, Twitter ва YouTube зудлик билан фотоларни берухсат йиғишни бас қилишни, тўпланган фото-контентни ўчириб ташлашни талаб қилишди. «Clearview AI» ўз фаолияти қонунийлигини АҚШ конституциясига киритилган Биринчи тузатишга асосланиб ҳимоя қилмоқда.

Айтилишича, компания устидан судга шикоятлар кўпайган: масалан, Калифорния, Иллинойс, Ню-Йорк, Вермонт ва Виржиния штатларида. Ню-Жерси бош прокурори полицияга «Clearview AI» технологиясидан фойдаланишни ман қилди.

Швецияда шу технологиядан фойдаланган полиция бошқармаси ўтган йили жаримага тортилганди.

Қолаверса, компания Канада, Швеция ва Буюк Британияда жамоавий, Франция, Греция, Италия ва Буюк Британияда жамоатчилик даъволарига учради.

Бироқ ҳаммаёқда ҳам демократия эмас.

Таъкидланишича, компания фаолият бошлаганидан буён мижозлари сафи анчагина кенгайган — АҚШнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Миллий хавфсизлик вазирлиги, ФҚБ ва Пентагон. Булар билганларимиз...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг