Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» резидентлари банк амалиётларида учрайдиган бюрократик тўсиқлардан озод бўлади

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» резидентлари банк амалиётларида учрайдиган бюрократик тўсиқлардан озод бўлади

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази ва АT «Алоқабанк» ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Фото: «MUIC»

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази ва АT «Алоқабанк» ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

2018 йилнинг январидан бошлаб «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази резидентлари, «Резидент» имтиёзли тарифи остида амал қиладиган, ўзида «бошидан охиригача» барча босқичларни мужассам этган банк хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу хизмат АТ «Алоқабанк» мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди ва у резидентларга қатор устунликлар, имтиёзларни тақдим этади. Энг муҳими, уларни банк амалиётларини амалга оширишда юзага келадиган барча бюрократик масалалардан озод қилади.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланган 2018 йилда Инновация маркази ишончли вакил сифатида валюта ҳисобини очишдан бошлаб, экспорт-импорт операцияларни амалга оширишгача бўлган банк хизматлари билан боғлиқ масалаларда резидентларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, Инновация маркази ходимлари АТ «Алоқабанк» мутахассислари билан ҳамкорликда IТ-соҳасидаги стартап-лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштириш механизмларини аниқлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш ўйича консултациялар беради.

Кўрилаётган чоралардан асосий мақсад — резидентларни бюрократик тўсиқларни мустақил равишда енгиб ўтиш шартидан озод қилган ҳолда, уларнинг ишларини максимал даражада енгиллаштириш ва IТ-компаниялар учун фақатгина ўз фаолиятлари билан шуғулланишига имконият яратишдир.

Фарҳод Ибрагимов,
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази директори.

Бундан ташқари, экспорт-импорт амалиётларини амалга оширишда резидентлар тўқнаш келадиган амалдаги қийинчиликларни аниқлаш, уларни ечиш йўлларини кўзда тутиш ва кейинчалик қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишда кўмаклашилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг