«Twitter»да ўзига хос рекорд ўрнатилди
«Қора пантера» фильмида суратга тушган америкалик актёр Чедвик Боузманнинг вафот этгани ҳақидаги хабар «Twitter» тарихидаги энг оммалашган твитга айланди. Бу ҳақда микроблоглар сервиси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Боузманнинг оқ-қора фотосурати жойланган саҳифаси 7,1 миллиондан ортиқ «лайк» тўплаган. Компания бу ҳолатни «қиролга муносиб эҳтиром» сифатида баҳолади.
Чедвик Боузман 29 август куни 43 ёшида саратон хасталигидан вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter