Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тwitterдаги илк твит қарийб 3 млн. долларга сотилди

Тwitterдаги илк твит қарийб 3 млн. долларга сотилди

Тwitterда Жек Дорси томонидан ёзилган биринчи хабар онлайн аукционда  2,9 миллион доллардан кўпроқга сотилди, деб ёзади тармоқ ўзининг ким ошди савдо саҳифасида.

Ўтган йилнинг декабрида Дорси 2006 йилда ижтимоий тармоқдаги биринчи постини - «Шунчаки Тwttrни созлаяпман» хабарини NFТ сифатида сотишга қарор қилган. Кейин бу хабар жамоатчилик эътиборини айтарлича тортмади; февралга қадар бунинг учун 3,5 минг доллардан ошиқ маблағ таклиф қилинмади.

Бироқ, Дорси Twitterда 5 март куни твит соттилиши ҳақидаги хабарни Қимматбаҳо буюмларни онлайн ким ошди савдоси сайтига жойлаштиргандан сўнг нарх тез суратда кўтарила бошлади.

Аввалроқ, твитга бир миллион долларгача нарх берилгани айтилганди. 

«SinaEstavi компаниясининг 2 915 835,47 доллар миқдоридаги таклифини қабул қилинди», - дейилади онлайн-аукцион баёнотида.

Биринчи твитни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси sinaEstavi тахаллуси остидаги фойдаланувчи сотиб олган. Унинг аккаунтида айтиб ўтилишича, у Малайзияда яшайди ва блоцкчейн компаниясини бошқаради.

Қимматбаҳо буюмлар веб-сайтида тушунтирилишича, твитни сотиб олувчи муаллиф томонидан имзоланган ва тасдиқланган ноёб рақамли сертификатни олади. Келажакда бу харидорга твитни қайта сотиш ёки уни «шахсий коллекциясида» сармоя сифатида сақлаш ҳуқуқини берилади.

Дорси ким ошди савдосидан тушган маблағни хайрия ишларига сарфлашга қарор қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг