Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Facebook» ва «Google» ортидан «Twitter» ҳам криптовалюталарни блоклашга ўтди

«Facebook» ва «Google» ортидан «Twitter» ҳам криптовалюталарни блоклашга ўтди

Фото: «Новое Время»

«Twitter» ижтимоий тармоғи ҳам худди «Facebook» ва «Google» каби криптовалюталар ҳамда уларга боғлиқ ҳар қандай воситаларнинг рекламасига тақиқни жорий этади, деб хабар берди «ITC.ua».

Маълумотларга кўра, «Twitter» янги қоидалар орқали бутун дунё бўйлаб «ICO»ни, токенлар савдосини ва криптовалюталар ҳамёни рекламасини блоклайди. Бундан ташқари тақиққа криптовалюталар алмашиш операцияларини реклама қилувчилар ҳам тушади, айримларига истисно бўлиши мумкин. Ўзгартириш яқин икки ҳафта ичида кучга киради.

Криптовалюталарга яқинда қўйилган тақиқ анча кутилган қадам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида «Twitter» криптовалюта скамерларига қарши курашишни эълон қилганди ва ижтимоий тармоқда машҳур шахслар номи осида криптовалюта тақдим этаётган барча фирибгар аккаунтларни ўчириб ташлашга ваъда берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг