«Twitter» 13 ёшга кирмаган фойдаланувчиларни оммавий блоклашни бошлади
«Twitter» дастурчилари мазкур ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтиш вақтида унинг қоидаларига мос келмаган ёш фойдаланувчиларни блоклоклашни бошлади. «Twitter»га 2006 йилда асос солингани сабаб, ўша вақтларда 13 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларнинг аксариятини ёши айни вақтда 18дан юқорида, деб хабар берди «Nv.ua».
«Twitter» маъмуриятнинг ушбу қадамни амалга оширишига жорий йилнинг 25 май санасидан бошлаб Европа Иттифоқи ҳудудида кучга кирган «Маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича умумий қоидалар» талаби сабаб бўлган.
«Менга «Twitter»даги профилим блоклангани ва унда жойлашган менинг шахсий маълумотларимни қайта ишлаш учун ота-онамнинг рухсати кераклиги, бўлмаса аккаунтим ўчириб ташланиши ҳақида огоҳлантириш келди», — дейи 20 ёшли фойдаланувчилардан бири. У ижтимоий тармоқдан 2009 йилда рўйхатдан ўтган ва туғилган санасини кўрсатмаган.
«Twitter» ҳозирча ушбу вазиятга расман изоҳ бермади. Компаниядаги манбаларнинг маълум қилишича, блоклаш борасидаги қарор қабул қилиб бўлинган.
Ҳозирча «Twitter» Европа Иттифоқи янги қонунчилигига бу тарзда ташаббус кўрсатган ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланади. «Snapchat», «Facebook» ва «Instagram» бунга қандай чора кўришини ҳозирча билмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter