Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Toyota Японияда ақлли шаҳар қуришни бошлади

Toyota Японияда ақлли шаҳар қуришни бошлади

Фото: «Independent»

Toyota компанияси Японияда ақлли шаҳар барпо этишга киришди. У шаҳар муҳитига киритилиши мумкин бўлган сунъий интеллект ва робототехника соҳасидаги илғор технологияларнинг синов майдонига айланади, деб ёзади «Independent».

Woven City (тўқилган шаҳар) деб номланган келажак шаҳри Токиодан 100 километр узоқликда Фужи тоғининг этагидан жой олади. «Жонли лаборатория» майдони 71 гектарни ташкил этади.

Woven Cityда уч турдаги йўл бўлади. Биринчиси пиёдалар ҳаракати, иккинчиси электр самокатлари бўлган пиёдалар, учинчиси автоуловлар учун. Aвтотранспорт воситаларининг асосий қисмини Toyota компаниясининг универсал электр транспорт воситалари ҳисобланган e-Palette ташкил этади.

Дастлабки босқичда шаҳарда турли ёшдаги 360 киши, шунингдек, олимлар ва компаниянинг икки мингга яқин ходими оилалари билан истиқомат қилади.

Toyota президенти Aкио Тойода сешанба куни «Тўқилган шаҳар» (Toyota) жойлашган жойда пойдевор қўйиш маросимида қатнашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг