Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Исроил университети билан ҳамкорликда роботлар кўргазмаси ташкил этилади

Тошкентда Исроил университети билан ҳамкорликда роботлар кўргазмаси ташкил этилади

Фото:«ЎзМУ»

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ЎзМУ ва Исроилнинг Холон технологиялари институти билан хамкорлик доирасида бўлиб ўтаётган халқаро илмий-амалий конференция фаолияти самарадорлиги билан дунё олимлар ва кенг жамоатчилик эътиборида турибди.

Холон технологиялар институти ҳамкорлиги доирасида Бухорода хаводан сув олиш технологияси тажрибаси ҳам амалга оширилди.

Бу лойиҳанинг иккинчи қисми сифатида ЎзМУнинг Мўйноқдаги ўқув-амалиёт полигонида бу технология биология факультети олимлари ва талабалари билан биргаликда амалиётга тадбиқ этилади. У ерда март ойида ЎзМУ нинг ташаббускор ёшлари салкам 2 гектар ерга экспремент тариқасида 8 турлаги мевали ва манзарали дарахтлар экишган. Бугунга келиб бу кўчатларнинг барчаси кўкарган. Орол ва Оролбўйи муамммоси ЎзМУ ва Холон институти олдида турган бош масалалардан бири ҳисобланади. Ташриф доирасида эртага исроиллик тиббиёт соҳаси профессорлари, офтольмология буйича мутахассислар хайрия акцияси ўтказишади.

Фото:«ЎзМУ»

Миллий университет матбуот хизматига кўра, эртага ЎзМУда Холон технологиялар институти ақлли тенологияси-роботлар кўргазмаси ташкил этилади. Иккита робот ЎзМУ талабалари ихтиёрига берилади. Бир неча йиллардан буён ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бу икки илм даргоҳи олим ва талабаларининг бу галги лойиҳалари қамровининг кенглиги ва ечимини кутаётган масалаларга тўғридан-тўғри ёндашуви билан аҳамиятлидир.

Эслатиб ўтамиз-бугунги кунда ЎзМУ –Холон қўшма факультетида 120 нафар йигит-қизларимиз таҳсил олишмоқда.Келаси ўқув йили улар ўқишни Исроилда давом эттирадилар. Бугунги кунда ЎзМУ чет элнинг 5 та университетлари билан ҳамкорликда  фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг