Тошкентда Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик тадбирлари ўтмоқда

Тошкент шаҳрида Радиочастота спектри ва йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) комиссиясининг 15-мажлиси бошланди. Ушбу тадбир 31 май куни якунланади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мажлис очилишида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Олматов сўзга чиқди.
Комиссия ишида АСҲҲ иштирокчи-мамлакатларида радиочастота спектридан фойдаланиш, радиотехнологияларнинг долзарб масалалари, унинг учта Ишчи гуруҳи фаолияти натижалари кўриб чиқилади.

2019 йилнинг 28-31 май кунларида Комиссия ишчи гуруҳининг мажлислари ҳам бир пайтда ўтказилади.
Қайд этилишича, АСҲҲ тадбирлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмагида ўтказиб келинади.
Жумладан, бугун 2019 йилги Радиоалоқа Ассамблеяси ва Радиоалоқа Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳининг 8-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Ишчи гуруҳи анжуман давомида ҳимоя қилишлари учун кун тартибидаги бандлар бўйича АСҲҲ мамлакатларининг ҳудудий позициясини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.
Шунингдек, Радиоэшиттириш бўйича Ишчи гуруҳнинг 12-мажлиси ҳамда Радиочастоталарни бошқариш бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-мажлиси ҳам иш бошлаган.
Йиғилишларда иштирокчилар рақамли телеузатишларни татбиқ этишда радиочастоталар бўйича муайян жиҳатлар (аспектлар)ни, йўлдошли навигация тизимларининг тўсиқларсиз ишлаши, нарсалар интернети тизимига машиналарнинг ўзаро таъсири учун симсиз алоқа технологияларидан фойдаланиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter