Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тинчлик ва махфийлик учун 50$

Тинчлик ва махфийлик учун 50$

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Ташаббускор Грегори Умхорев жамоат жойларида телефон орқали суҳбатлашишга мўлжалланган махсус «Bloxvox» ниқобини тақдим этди. Уни таққан одамнинг овози атрофдагиларга халақит бермайди, деб хабар қилади «Hi-tech.mail.ru».

Ниқобда ҳеч қанақа электрон қурилма ёки мосламалар мавжуд эмас. Ундаги махсус тешикчага шунчаки микрофон гарнитурасини жойлаштириш ва уни юзга тақиш кифоя. Махсус шакли ва товуш ютувчи материали сабаб барча овоз микрофонга йўналади, атрофдагилар эса ҳеч нимани эшитмайди. Шу билан бирга уни таққан одам бемалол нафас ололади.

Бу турдаги ниқоб фақатгина симли гарнитуралар билан ишлайди. «AirPods» каби мутлақ симсиз наушникларни ниқоб тешикчасига жойлаштиришнинг имкони йўқ.

«Bloxvox» ниқобларини олдиндан 50 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин. Дастлабки буюртмалар 2018 йилнинг сентябридан бошлаб етказиб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг