Тез ва мазали: иштаҳани очувчи тансиқ таомлар тайёрлаш учун Artel мультиплитасини танлашнинг 5 сабаби

Artel турли хил таомларни тез ва мазали тайёрлашни таъминловчи, пишириш юзаси газда, духовкаси эса электр энергияси ёрдамида ишловчи комбинациялаштирилган ошхона плиталарини таклиф қилмоқда. Компания вакиллари нега айнан ушбу моделларни танлаш кераклигини очиқловчи 5 та асосий сабабга тўхталишди.
Ошхона плитасини танлашда харидорларни ўйлантирадиган асосий саволлардан бири плитанинг тури билан боғлиқ: электр энергиясида ишлайдиган плитани танлаш тўғрироқми ёки газда ишлайдиган? Аксарият уй бекалари таомларни тайёрлашда газ плиталаридан фойдаланишни афзал кўришади, чунки жараённи визуал жиҳатдан назорат қилиш мумкин, пишириқлар учун эса электр духовкаларини танлашади.
Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Artel ҳар икки турдаги иситиш манбасининг барча афзалликларини ўзида мужассам қилган — пишириш юзаси газда, духовкаси эса электр энергияси ёрдамида ишловчи комбинациялаштирилган мукаммал ошхона плиталарини таклиф қилмоқда. Қуйида компания вакиллари Artel Grand Appetito 04-E мультиплитаси мисолида нега айнан ушбу моделни танлаш кераклиги ҳақида сўзлаб беришди.
1. Учта 3D конвекция режими
Замонавий духовкаларда кўплаб функциялар мавжуд бўлиб, улар орасида энг кераклиларидан бири «Конвекция» режимидир. Классик конвекция духовка ичидаги ҳавони фаол тарзда айлантириш учун мўлжалланган.
Artel мультиплиталарида эса учта 3D конвекция режими мавжуд бўлиб, улар юқори ва пастки иситишдан ташқари, ҳалқали трубкали электр иситкичини (ТЭИ) ҳам ишга солади. Бу эса бир вақтнинг ўзида бир нечта таомни тезроқ ва самаралироқ пишириш имконини беради. Бунда сиз бир пишириш варағида (противень) гўштни, бошқасида эса хушбўй картошкани осонгина пиширишингиз мумкин.
Ушбу жараёндаги асосий афзаллик шундаки, тайёрланаётган таомнинг усти қарсилдоқ, ичи эса юмшоқ бўлиб пишади. Бу функциядан фойдаланган ҳолда байрам дастурхонингиз учун тайёрланадиган товуқ сизни уялтириб қўймайди — усти қизариб, ичи ширали бўлиб пишиб чиқади.
2. WOK конфорка
Юқори қувват ва иссиқликни бир маромда тақсимлаш каби хусусиятларни ўзида жамлаган WOK конфорка доим юмушлар билан банд уй бекалари учун ҳақиқий сеҳрли таёқчадек. Ахир, мазали таом тайёрлашда ҳароратни бир маромда сақлаб туриш ўта муҳим.
Artel Grand Appetito 04-E мультиплиталарига ўрнатилган махсус WОК конфорка қозон ёки тавани уч баробар тезроқ қиздириши ҳисобига пишириш жараёнини тезлаштиради ва бу орқали қимматбаҳо вақтингизни тежайди.
Пишириш идишининг пастки қисмида ўта иссиқ ёки совуқ зоналар ҳосил бўлмайди, шунинг учун масаллиқлар бир маромда пишади ва куйиб қолмайди. Қолаверса, бутун ички юза бир хил режимда ишлайди, шу туфайли сиз таом тайёрлаш жараёнида гўшт бўлакларини чеккадан марказга ва яна ортга бир неча бор силжитишингизга ҳожат қолмайди.
3. Ҳақиқий чўяндан ясалган металл панжаралар
Artel мультиплиталарининг яна бир муҳим жиҳати бу ҳақиқий чўяндан ясалган металл панжаралардир. Чўян иссиқликка чидамлилиги билан ажралиб туради, у ҳатто минг даражагача бўлган ўта юқори ҳароратга бардош бера олади.
Ҳароратдан ташқари, чўян панжаралар оғир юк кўтара олиш хусусиятига эга бўлиб, 72 кг гача бўлган оғирликка бардош бера олади. Сиз Artel мультиплиталарида катта сиғимдаги идишларда шўрва ёки шарбатларни бемалол тайёрлашингиз мумкин. Бунда идишларингиз етарлича ишончли ва бардошли юзада тургани ҳақида асло қайғуришга ҳожат йўқ.
4. Пишириш варағи икки карра чуқурроқ
Сиз бир вақтнинг ўзида кўп миқдордаги таомларни нафақат пишириш юзасида, балки Artel мультиплитасининг духовкасида ҳам тайёрлашингиз мумкин. Ахир Artel Grand Appetito 04-E моделининг пишириш варағи (противень) икки карра чуқурроқ қилиб ишланган. Бу эса энди сиз гўштли, балиқли, сабзавотли таомларни, шунингдек турли хил пишириқларни кўп миқдорда, масаллиқларнинг асл таъмини сақлаб қолган ҳолда пиширишингиз мумкинлигини англатади.
Шунингдек, пишириш варағининг олд томонида фойдаланишга қулай бўлиши учун тутқич ҳам мавжуд.
5. Мукаммал ёруғлик
Уй бекаларининг аксарияти, ошхона плитасини танлашда, биринчи навбатда, маълум бир моделдаги мавжуд функцияларга эътибор беришади ва бу мутлақо тўғри. Бироқ, духовка ҳақида гап кетганда тажрибали уй бекалари пишириш жараёнида ёруғликнинг қанчалик муҳим эканини ҳам яхши билишади.
Artel мижозларнинг ушбу истагини ҳам инобатга олди. Grand Appetito 04-E мультиплитасининг духовкаси маҳсулотларни барча даражада мукаммал тарзда ёритилишини таъминловчи кучайтирилган ёритгич билан жиҳозланган. У билан сиз ёруғликнинг етарли эмаслиги ҳақида ташвишланишингизга ҳожат йўқ. Энди пишириш жараёнини аниқ кузатиш имконига эгасиз.
Шу тариқа, кўплаб замонавий хусусиятлари, фойдали жиҳатлари ҳамда мукаммал ёритиш тизимига эга Grand Appetito 04-E мультиплитаси ошхонангиздаги энг севимли маиший техникангизга айланиши ҳеч гап эмас.
Artel ошхона плиталарининг янги моделлари ҳақида батафсил маълумот билан компаниянинг шоурумларида ёки қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ягона ахборот маркази: (+998) 78−148−88−88.
Сайт: https://www.artelgroup.org; artelelectronics.com
Instagram: @artel_official, @artel_matbuot_xizmati
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter