Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram»нинг блокланиши 2 миллиард доллар зарар келтирди

«Telegram»нинг блокланиши 2 миллиард доллар зарар келтирди

Фото: «РИА Новости»

«Flexbby» дастурчилар компанияси «Telegram» мессенжерининг блокланиши оқибатида Россия компаниялари 1 миллиард доллар, Россия ва хориждаги жами бизнеслар эса 2 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда «Flexbby»нинг ривожланиш вазири Роман Чесов «РИА Новости»га хабар қилди.

«Қўпол ҳисоб-китобларга кўра, зарар 2 миллиард долларни ташкил этади. Яна иккита йирик сегмент зарар кўриши мумкин. Биринчи сегмент — бу «Amazon» ва «Google» булутли провайдерлари. Агар блоклаш давом этса, ушбу икки сервисдан фойдаланувчилар маълум даражада чиқиб кетишни бошлайди. Максимум — барча кетади», — дейди Чесов.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг Таганский суди қарорига кўра, «Роскомнадзор» 16 апрелдан «Telegram»ни Россия ҳудудида блоклаш бўйича ҳаракатни бошлаган эди.

«Telegram» блокланишни четлаб ўтишда «Amazon» ва «Google» хостингларидан фойдалангани сабаб, «Роскомнадзор» ушбу компанияларнинг IP-манзилларини ҳам блоклаган.

Компания ҳисоб-китобларига кўра, «Роскомнадзор» томонидан қўлланилаётган чоралар оқибатида «Google» ва «Amazon»дан фойдаланувчи 400 га яқин ташкилот зарар кўрган. Уларнинг маълумотлар омборларида, бизнес-иловаларида, сунъий разведка тизимлари, геолокация, тўловлар, банклар билан ўзаро алоқалар, мижозларга хизмат кўрсатишда узилишлар қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг