Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram»даги ёзишмаларни ўғирлашга қодир вирус пайдо бўлди

«Telegram»даги ёзишмаларни ўғирлашга қодир вирус пайдо бўлди

Фото: «nabludatel.ru»

«Trustlook Labs» корпорацияси тадқиқотчилари деярли барча мессенжерлардаги маълумотларни ўғирлай олишга қодир вирусни аниқлашди. «Лента.ру»нинг хабар беришича, бу ҳақда компания блогида маълум қилинган.

Зарар етказувчи дастур антивирус ҳимоясини четлаб ўтади ва тизимга ўзини аниқлашда лозим бўладиган кодни тақдим этмайди.

Вирус тизимга кириб, «Telegram», «Viber», «Facebook Messenger», «Skype», «Line» ва бошқа мессенжерлардаги маълумотларни ўрганади. Компания тадқиқотчилари маълум қилишича, ёвуз ниятли кимсалар олинган маълумотлардан шантаж қилиш ниятида фойдаланиши мумкин.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар зарарли дастурий таъминотни Хитойнинг «Cloud Module» иловасида аниқлаган. Вирусни ўзида сақловчи пакет «com.android.boxa» деб аталади.

У «Android» иловаларининг ҳаволалари ва бошқа ёт дўконлари орқали тарқалаётгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг