Корея агентлиги ТАТУда бир нечта лойиҳаларни молиялаштиради
Бугун, 31 март куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Интеграциялашган университет ахборот тизимини ташкил этиш ва тақдим этиш» лойиҳасининг якунланиши бўйича тадбир бўлиб ўтди.
Унда АКТ вазири Шерзод Шерматов ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари қатнашди.
Унда «Интеграциялашган университет ахборот тизимини ташкил этиш ва тақдим этиш» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар бўйича натижалар кўриб чиқилди. Лойиҳанинг мақсади ТАТУ ва унинг Самарқанд филиалида таълим жараёнини бошқаришда рақамли технологияларни қўллаш ҳисобига таълим ва бошқарув сифатини оширишдан иборат.
Лойиҳа бўйича ТАТУ ва унинг Самарқанд филиалида маълумотлар марказлари иш бошлади. Университет рақамли кутубхонасининг 2 та хонаси янги компютерлар билан жиҳозланди, 3 та намунавий маъруза хоналари ва 1 та компютер синфи ташкил этилди.
KOICA агентлигининг беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан KUKMIN университети билан ҳамкорликда «ТАТУда Глобал IT-бизнес таълим йўналишини очиш ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантирувчи FABLAB ташкил этиш» лойиҳаси 2022 йилда молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатига киритилди.
Мазкур лойиҳани 2022-2025 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган.
Учрашув сўнгида ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ахборот технологиялари соҳасида шерикликни ривожлантириш учун барча саъйи-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter