ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида магистрлар тайёрлаш режалаштирилмоқда
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Хитойнинг Beihang университети вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистонда космик технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида янги магистратура мутахассислигини очиш режалаштирилган. Икки университет ўртасида шу йўналишда ўқув режа ва материалларини алмашиш, ҳамкорликда илмий ишларни ривожлантириш бўйича шартнома имзоланди.
Beihang университетининг Beidou факультети (Beidou Belt&Road School) космик технологияларни ривожлантириш бўйича Хитойнинг илмий-тадқиқот институти ҳисобланиб, сунъий йўлдош алоқаси, навигацион тизимлар, масофадан бошқарув йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter