Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ профессор-ўқитувчилари Беларусда малака оширишди

ТАТУ профессор-ўқитувчилари Беларусда малака оширишди

Фото: «bsuir.by»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида икки ҳафталик малака алмашиш ўқув-амалий жараёнларида иштирок этишди. Бу ҳақида университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳар бир дарс ва семинар-тренинглар алоҳида-алоҳида бўлимларда ташкил этилди. Хусусан, ТАТУнинг 24 нафар профессор-ўқитувчиси БДИРУда «Ахборот тизимларини лойиҳалашнинг замонавий усуллари ва технологиялари», «Корхонанинг замонавий IТ-инфратузилмаси: дизайн ва амалиёт», «Big data», «Тиббий ускуналар технологияси» фанлари бўйича малака оширди. Бундан ташқари, ўқитувчилар учун университетнинг ахборот ва компьютер тизимлари, электрон ускуналар ва технологиялар, ахборот-радиотехника ва бошқаларни лойиҳалаш бўлимларига сафар уюштирилди.

Фото: «bsuir.by»

30 июль куни ТАТУ профессор-ўқитувчилари икки ҳафталик малака оширишнинг охирги кунида БДИРУ ректори Вадим Богуш билан учрашишди. Тадбирда ўқитувчиларга махсус сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг