Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилоятида 320 дан ортиқ Mobiuz таянч станциялари ишга туширилди

Сурхондарё вилоятида 320 дан ортиқ Mobiuz таянч станциялари ишга туширилди

Натижада Mobiuzнинг 4G LTE тармоқлари қамрови кенгайди ва абонентлар янада сифатли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Сурхондарё вилояти Ўзбекистоннинг энг жанубий ва қуёшли ҳудуди бўлиб, у бир вақтнинг ўзида уч давлат: Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош. Сурхондарё асосан текисликда жойлашган, лекин уч томонидан баланд, чиройи билан кўзни қамаштирувчи тоғ тизмалари билан ўралган. Вилоятда 2,8 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг ярмидан кўпи қишлоқ жойларда яшайди.

Уяли алоқани ривожлантиришни режалаштиришда бундай географик, геологик ва демографик омилларни ҳисобга олиш жуда муҳим. Mobiuz мобил операторининг Термиз ва Деновдаги техник мутахассислар жамоалари вилоятинг шаҳар ва туманлари, чекка ва тоғли ҳудудларида алоқани ривожлантиришга интилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Mobiuz мутахассислари Сурхондарё вилоятида 320 дан ортиқ таянч станцияларини муваффақиятли ишга туширди. Уларнинг 170 дан ортиғи (ярмидан кўпи) янги жойларда, яъни қурилиш-монтаж ишлари орқали, шу жумладан жуда оғир шароитларда, "нолдан" ўрнатилган.

Энг кўп таянч станциялари Шўрчи (21 та), Денов (20 та) туманлари ва Термиз шаҳрида (20 та) ишга туширилди. Вилоятнинг энг баланд тоғли ҳудуди – Сариосиё туманида 16 та таянч станциялари муваффақиятли ишга туширилди. Музробод ва Термиз туманларида 15 тадан, Қизириқ ва Шеробод туманларида эса 12 тадан таянч станциялари ўрнатилди. Денов шаҳри, Олтинсой, Ангор, Бойсун, Қумқўрғон, Узун туманларида ҳам янги техник иншоотлар барпо этилди.

Жорий йилда Mobiuz техник жамоаси амалдаги алоқа объектларида LTE 800, 2100 ва 2600 диапазонларини жорий этиш ва кенгайтиришга катта эътибор қаратди. Вилоятдаги жами 140 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилинди.

Хусусан, Термиз шаҳри ва Сариосиё туманида 15 тадан, Термиз шаҳрида 14 та, Қумқўрғон ва Шерободда 12 тадан, Денов, Жарқўрғон ва Узун туманларида 11 тадан таянч станциялари модернизация қилинди. Қолган ҳудудларда янгиланган таянч станциялари сони 40 дан кўпроқни ташкил этади.

Умумий ҳисобда, Сурхондарё вилоятининг барча туманларида истисносиз янги ёки модернизация қилинган таянч станциялари ўрнатилди.

Иш фаол давом этмоқда. Бир ойдан камроқ вақт ичида вилоятдаги техник мутахассислар 90 дан ортиқ янги таянч станциялари ускуналарини ўрнатиши ва муваффақиятли ишга тушириши керак. Бу борада барча зарурий тайёргарлик ишлари амалга оширилди, жумладан, майдончалар ва антенна-мачта қурилмалари ҳозирлаб қўйилди.

Амалга оширилаётган ишлар овозли хизматлар ва мобил интернет сифатини янада ошириш, 4G LTE тармоғи қамровини кенгайтириш, маълумотларни узатиш тезлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Mobiuzнинг бошқа ҳудудлардаги техник ривожланиши ҳақида маълумотлар билан pr.mobi.uz орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг