Смартфон ёрдамида COVID-19ни аниқлаш мумкин
Француз олимлари смартфон ёрдамида одам организмида коронавирус борлигини аниқлай оладиган қурилмани яратишди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» BFM телеканалига таяниб.
COVID-19ни текширадиган янги тест Лилль университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди. Қайд этилишича, қурилма ўзининг ташқи кўриниши билан оддий флешкани эслатади. Унинг қурилмаси коронавирусни ўраб турувчи протеинли бирикмалардан таъсирланади.
Жиҳозни ишлатиш учун мобиль мосламага уланади. Сўнгра бурун-ҳалқумдан олинган озгина шилимшиқ моддаси тест тасмасига қўйилади.
Олимларнинг таъкидлашича, инфекциянинг янги турини аниқловчи тест натижаси 10 дақиқада тайёр бўлади. Қурилма таҳлил маълумотларини телефон экранига узатади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, қурилма вирусни 90% аниқлаб беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter