Шароф Рашидов туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)
Ўзбекистон бўйлаб IT Park филиаллари очилмоқда, тез орада Жиззах шаҳри ҳам ўз технопаркига эга бўлади.
Шунинг баробарида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ишга туширишни режалаштирган.
29 август куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида янги Рақамли технологиялар ўқув маркази иш бошлади.
Марказнинг 28 ўринга эга 3 та синф хонаси киберспорт, робототехника, энг сўнгги русумдаги компьютер ва оргтехника воситалари, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Бир йилда 250 нафаргача ёшларни ўқитиш қувватига эга.
Ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, киберспорт ва робототехника йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter