Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» ўзининг расмий сервисларига чеклов қўйди

«Google» ўзининг расмий сервисларига чеклов қўйди

Фото: «Modscheats.ru»

«Google» сертификатга эга бўлмаган «Android» қурилмаларнинг ўз сервисларига киришига тақиқ қўйди, улар орасида «Google Play» дастурлар дўкони ҳам бор. Бу «қидирув гиганти» талабларига жавоб бермайдиган ёки шунчаки сертификатга эга бўлмаган смартфонлар эндиликда «GApps» пакетидан фойдалана олмаслигини билдиради, деб хабар берди «4PDA».

Маълумки, «Google» компанияси «Google Play», «Google», «Google Diks», «Gmail» ва бошқа сервисларини ўз ичига олган «GApps» дастурий пакетлари қандай қурилмаларда тақдим қилинишини кузатиб келади. Ушбу дастурларни ўрнатишга рухсатнома олиш учун компаниялар ўзининг ҳар бир қурилмасини сертификатлаштириши керак. Бироқ айрим брендлар — айниқса, арзон қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар ушбу қоидага бўйсунмай, «GApps»ни қўлбола усулда ўрнатади. Эндиликда бунга барҳам берилди.

«Google» сервислари яқин орада «прошивка» қилинган санани текширишни бошлайди. Агарда улар 16 мартдан кейин ўрнатилган бўлса ва «Google» сертификатига эга бўлмаса, «Google Play» ёки бошқа сервисларни ишга туширишда экранда хатолик пайдо бўлади.

Шунга қарамай, махсус дастурий таъминот фойдаланувчилари ва кўчириб олиш блокидан чиқарилган қурилмалар «Google» сервисларидан фойдалана олади. Бунинг учун идентификатор «Android» эканлигини созламаларга кириб кўрсатиб ўтиш шарт. Бунда «Google»нинг ҳар бир аккаунт учун 100 идентификаторли чекловини унутмаслик керак.

«Google» идентификаторини рўйхатдан ўтказишдан ташқари, «Magisk» дастури ёрдамида сертификатни сохталаштириш ҳам мумкин. Фойдаланувчиларнинг айтишича, ушбу усул ҳозирча ишламоқда.

«Google» ҳозирча янги қоидалар қачондан бошлаб кучга киришини маълум қилмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг