Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» оғир юкларни кўтаришга мўлжалланган одамсимон роботни яратди

«Samsung» оғир юкларни кўтаришга мўлжалланган одамсимон роботни яратди

Фото: «Ixbt.com»

«Samsung» компанияси сунъий интеллектга эга «Saram» номли роботни яратиш устида олиб борган ишларини якунлади. Тахминларга кўра, қурилма оғир юкларни кўтаришга мўлжалланган, деб хабар берди «NV.ua».

Таъкидланишича, «Samsung Electronics» роботлар бозорига сунъий интеллектга эга қурилмалар орқали кириб боради. Аввалига компания саноат роботларидан бошлаши лозим ва босқичма-босқич уй ишларида фойдаланиш мумкин бўлган роботлар соҳасини кенгайтириши керак. Хусусан, компания яқиндагина вертикал ҳаракатланиш технологиясини яратди.

Янги робот «Saram» номини олди, бу эса корейсчадан таржима қилинганида «одам» деган маънони беради. Мазкур робот турли компанияларнинг заводларида оғир юкларни кўтаришга мўлжалланган.

Мутахассислар эътирофича, «Saram» лойиҳаси «Samsung»нинг сўнгги йилларда сунъий интеллектли роботлар технологияси соҳасига жиддий киришганини билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг