Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар куни ярим миллиондан пул ўмарган хакерлар гуруҳи аъзоси ушланди

Ҳар куни ярим миллиондан пул ўмарган хакерлар гуруҳи аъзоси ушланди

Фото: «4PDA»

Волгоград вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари Россия банкларидан ҳар куни ўртача ярим миллион рубл ўмарган хакерлар гуруҳи аъзосига нисбатан жиноят иши қўзғатди. Хакерлар ғаразли ниятларини амалга ошириш учун «Андроид» операцион тизимида ишлайдиган мобиль қурилмалар учун вирус яратган, деб хабар беради «4PDA».

Россия ИИВга кўплаб фуқаролар банк ҳисобларидаги маблағлар йўқолиб қолганидан шикоят қилган. «Group-IB» киберхавфсизлик компанияси мутахассислари ўғирлик «Кафтдаги банклар» номли мобиль дастурга юкланган вирус ёрдамида амалга оширилаётганини аниқлаган. Дастурчилар фойдаланувчиларга барча банк карталари маълумотларини бир жойда сақлашни, ҳисобни кўришни, онлайн-харидлар учун тўловларни бажаришни таклиф этган.

Вирус кодини таҳлил қилиш натижасида фирибгарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинган. У бунга қадар судланган 32 ёшли фуқаро бўлиб чиққан. Гумонланувчи қўлга олинганидан сўнг, у ўз айбини тан олган. Ўтказилган тезкор қидирув ишлари натижасида унинг уйидан 130 минг рубл, SIM-карталар ва қурбонлар ҳисобидан ўтказиб олинган банк карталари топилган.

Аниқланишича, хакер жиноятчи гуруҳ таркибида фаолият юритган, мазкур дастур илк бор 2016 йилда пайдо бўлган. Дастурни ўрнатиб олган фойдаланувчилар унга ўзларининг банк карталари ҳақида маълумот киритган. Мазкур маълумотлар шу ондаёқ ёвуз ниятли кимсаларга жўнатилган. SMS сифатида келган тасдиқлаш коди орқали пуллар ўмарилган.

Терговчиларнинг маълумотларига кўра, хакерлар ўз «бизнеси»нинг бошида кунига 100—300 минг рубл ишган бўлса, сўнгги вақтларда уларнинг «даромади» ярим миллион рублга қадар кўтарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг