«Разрешить сообщения»ни қандай ўчириш мумкин?
Бугунги кунда деярли ҳар бир сайт билдиришномаларни юбориш учун рухсат талаб қилади. Фойдаланувчи ҳар сафар сайтни очганида мос келадиган ойна пайдо бўлади. Бу кўп ҳолларда сизга ёқмайди, лекин сиз бу ойналарни блоклашингиз мумкин.
Google Chrome
Браузернинг юқори ўнг бурчагидаги уч нуқта кнопкани босинг. Натижада бир нечта бўлимлар пайдо бўлади, улар орасидан «Настройки»ни танланг.
«Конфиденциальность и безопасность» бўлимига ўтинг ва «Настройки сайта»ни босинг. «Разрешения» бўлимида билдиришномаларни топинг ва устига босинг.
Опциядан сайтларга хабарларни жойлаштиришга рухсат бермасликни танланг.
Google Chrome (мобил версия)
Браузерингизнинг юқори ўнг бурчагидаги уч нуқта кнопкани босинг. Натижада бир нечта бўлимлар пайдо бўлади, улар орасидан «Настройки»ни танланг.
Созламалар орқали «Выкл» ҳолатига ўрнатинг.
Microsoft Edge
Браузернинг юқори ўнг бурчагидаги уч нуқта кнопкани босинг. У ердан «Настройки»ни танланг. Чап ён панелдаги cookie файллари ва сайт рухсатномаларини босинг.
«Разрешения сайта» бўлимидан билдиришномани топинг ва ўша бўлимни босинг. «запрашивать перед отправкой (рекомендуется)» кнопкаси орқали «Выкл» ҳолатига ўрнатинг.
Mozilla Firefox
Браузернинг юқори ўнг бурчагидаги уч қаторли меню кнопкани (гамбургер) босинг ва «Настройки»ни танланг.
Чап ён панелдаги «Конфиденциальность и безопасность»ни босинг. У ердаги «Разрешения» бўлимидан «сообщения»га ўтинг.
Қалқиб чиқувчи ойнада «Блокировать новые запросы с просьбой разрешить сообщения» катагига белги қўйинг. Ўзгаришларни тасдиқлаш учун «Сохранить» кнопкасини босинг.
Эътибор беринг, маълумотлар аксарият мобил қурилмалар тили рус тилида бўлганлиги учун ушбу тилда берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter