Радиочастоталар тақсимоти масаласида Ўзбекистон ва Қозоғистон экспертлари учрашди
Жорий йилнинг 12 мартидан 15 мартига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ер усти станцияларига частота тақдимотларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасини Алоқа маъмуриятлари эксперт гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Гуруҳ ишида Ўзбекистондан АКТ вазирлиги (Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органи), «ЭМММ» ДУК ва «UNICON.UZ» ДУК мутахассислари, қўшни мамлакатдан Қозоғистон Республикаси ахборот ва коммуникациялар вазирлигининг «Давлат радиочастота хизмати» республика давлат корхонаси мутахассислари иштирок этди.
Учрашув доирасида кун тартиби ҳисобга олинган ҳолда, иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси радиохизматлари томонидан фойдаланилаётган фуқароларга мўлжалланган Радиочастоталар тақдимотларининг муайян радиочастота чизиқ(полоса)ларидаги техник асосларини мувофиқлаштириш бўйича аввал тайёрланган Келишувга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан иштирокчилар томонидан музокаралар олиб борилди.
Иштирокчилар томонидан, шунингдек, қуруқликда ҳаракатланувчи ва радиоэшиттириш станцияларини мувофиқлаштириш шартлари бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Учрашув натижаларига кўра, кўриб чиқилган масалалар ечими учун томонлар амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган баённома имзоланди.
Эксперт гуруҳи иштирокчилари республикаларнинг чегара олди ҳудудларида радиочастота тақдимотларини мувофиқлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида келгусида бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter