Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Radia компанияси дунёдаги энг улкан самолётни қуради (фото)

Radia компанияси дунёдаги энг улкан самолётни қуради (фото)

Фото: Radia

Radia компанияси жаҳондаги энг катта самолётни қуради, деб хабар берди The Sun.

WindRunner самолётининг узунлиги — 108 метр ёки жаҳондаги энг улкан Boeing 747 самолётидан 39 метр узунроқ, ҳатто «Уэмбли» стадионидан ҳам каттароқ бўлади.

Шунча узунлигига қарамасдан, самолётнинг баландлиги — 24 метр, қанотларининг жами узунлиги — 80 метр. Фойдали юк кўтарувчанлиги — қарийб 73 тонна.

Boeing 747га қараганда 12 баравар оғир юк кўтара оладиган WindRunner самолётидан шамол генераторларининг улкан парракларини ташишда фойдаланилади.

Ушбу оламшумул лойиҳага ракетасоз олим Марк Лундстрём раҳбарлик қилмоқда. Сўнгги етти йилни у самолётни лойиҳалашга сарфлади. Унинг асосий вазифаси улкан парракларни ташиш билан боғлиқ қатор муаммоларга ечим топиш эди. Маълумки, парраклар жуда улкан, шу боис бир рейсда фақат биттасини ташиш мумкин.

Radia жамоаси самолётларни тижорий мақсадларда ишлаб чиқариш 2027 йилдан бошланишини кутмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг