Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарорга мувофиқ:
- Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди;
- крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологиялари жорий қилинади;
- «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади;
- жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа солиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter