Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент 4 та масалани ҳал этишни топширди

Президент 4 та масалани ҳал этишни топширди

Фото: «Xabar.uz»

Хорижий ҳамкорлар билан бирга мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларнинг IT кўникмаларини шакллантириш бўйича «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Президентимиз бу дастур келгусида ҳам давом эттирилишини айтди.

«Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз.

Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз», деди давлатимиз раҳбари.

Учрашувда бунинг учун қуйидаги 4 та масалани ҳал этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Биринчидан, интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш зарур.

Ҳудудларнинг оптик толали тезкор мобил интернет (4G) билан қамраб олиш даражаси 70 фоиз атрофида. 118 та қишлоқларга Интернет ҳам, мобил алоқа ҳам кириб бормаганлиги таъкидланди.

Иккинчидан, IT соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш керак.

Бугунги кунда бундай ёшларнинг стартапларига (230 та) атиги 10 миллиард сўм грантлар ажратилган.

Ёки, компьютер хариди учун 3,5 минг нафар ёшларга кредит берилган бўлса, кафил йўқлиги учун 6,5 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш рад этилган.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоийда IT-паркларни ташкил этиш ишлари якунига етказилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг