Покистонга 100 терабайтли интернет келади
Покистоннинг «Transworld Associates» компанияси 100 терабайтли интернет-магистрал консорциумига аъзо бўлди. Бу ҳақда «Pro Pakistani» портали хабар берди.
Юқори тезликдаги интернет-магистрал Покистонда 2025 йилда ишга туширилади.
«Покистон компанияси «SEA-ME-WE 6» консорциумининг энг янги ва замонавий, юқори тезликдаги сувости кабел тизимига аъзо бўлди», — дея таъкидлади «Transworld Associates» президенти Комрон Малик.
Лойиҳа Европадан Сингапургача Ўрта Ер, Қизил ва Араб денгизлари ҳамда Ҳинд океани туби бўйлаб 19 200 километр узунликда сувости кабелини тортишни кўзда тутади. Консорциумга аъзо мамлакатларда интернетга уланиш тезлиги ва сифати анча яхшиланиши кутилмоқда.
Консорциумга аъзо мамлакатлар: Франция, Миср, Саудия Арабистони, Жибути, Покистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Сингапур, Малайзия ва Индонезия.
Покистонда 2021 йилда IT-соҳа 47 фоизга ўсди. 2022 йилда ўсиш 75 фоизга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter