Педагоглар учун қулай хизмат тақдим этилди
Эндиликда мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим ҳамда мактабдан ташқари таълим соҳасидаги педагог кадрлар аттестациядан ўтиш ва малака тоифаси (лавозим) олиш бўйича ҳужжатларни уйдан чиқмаган ҳолда my.gov.uz орқали топширишлари мумкин.
Шунингдек, уларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, ўрнига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди.
Ариза топшириш: ҳар йили январь-февраль, август-сентябрь ойларида амалга оширилади.
Муҳим жиҳати, педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилганда эса давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади.
Эътиборлиси, my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда, 10 фоиз чегирма берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter