«Ўзбектелеком» интернетга уланиш учун аризаларни онлайн режимда қабул қилишни йўлга қўйди
2019 йилнинг 10 июлдан эътиборан кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун «Ўзбектелеком» АКнинг савдо бўлимларига ташриф буюрмаган ҳолда онлайн режимда ариза бериш мумкин. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.
Кенг полосали алоқа хизматларига уланиш учун мурожаат қилувчи муайян мижозларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, аризалар бевосита «1084» қисқа рақами бўйича Ахборот марказига қўнғироқ орқали, Компаниянинг расмий сайти орқали, ёки онлайн мулоқот ёрдамида қабул қилинади.
Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter