Ўзбекистонда VoLTE қамрови бешта ҳудудга етди
Шу йилнинг июнь ойида Mobiuz мобил алоқа оператори томонидан ишга туширилган VoLTE технологияси тобора кўпроқ ҳудудларни қамраб олмоқда.
VoLTEни ривожлантириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Иккинчи босқичда Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги Mobiuz абонентлари ушбу технологиядан фойдаланиш имконияти эга бўлдилар. Аввалроқ VoLTE Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ишлашни бошлаган эди.
VoLTE (Voice over LTE қисқартмаси) 4G LTE тармоқларининг қамров ҳудудида ишлайди ва қуйидаги қулайликларни тақдим этади:
- бир неча сония ичида исталган компания абонентига қунғироқ қилиб тушиш;
- телефонда гаплашаётганда ўта тиниқ овоз;
- бир вақтнинг ўзида телефонда гаплашиш ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш;
- смартфонда 4G бошқа тармоқларга ўтиб қолишини камайтириш ҳисобига аккумулятор қувватини тежаш.
Хизмат ишга туширилганига бир ойдан камроқ вақт ичида 4 мингдан ортиқ абонент VoLTEдан фаол фойдаланмоқда. Кундан-кунга ва ҳудудларда хизматдан фойдаланиш имкониятлари кенгайгани сари фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бормоқда.
VoLTE хизмати Mobiuz мобил оператори томонидан бепул тақдим этилади, уланиш ёки ундан кейинги фойдаланиш учун ҳеч қандай тўлов олинмайди. Бу алоқа сифатини сезиларли даражада яхшилашга мўлжалланган технологик қулайликдир.
VoLTE ишлаши учун бир нечта шартлар талаб қилинади:
- Абонент фойдаланадиган смартфон ушбу технологияни қўллаб-қувватлаши керак.
Қурилманинг модели ҳақидаги маълумотни интернетда топиш осон. Баъзи ишлаб чиқарувчилар, масалан, Samsung Ўзбекистонда VoLTE тармоғига киришни ҳали очмаган. Xiaomi/RedMi смартфонларида VoLTE технологияси алоҳида *#*#86583#*#* код билан фаоллаштирилади. Қурилма созламаларида VoLTE хизматини алоҳида ёқиш ҳам муҳим.
- Мобил оператор томонидан VoLTE уланиши Mobiuz мобил иловасида (https://s.mobi.uz/asii) амалга оширилади.
VoLTE ва унинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот Mobiuz расмий веб-сайтида тақдим этилган.
Chat Mobiuz Telegram-ҳамжамиятида эса мобил алоқанинг барча масалалари бўйича ёрдам ва маслаҳат олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter