Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда биринчи маротаба: «Mobicon 2018» доирасида 5G тармоғининг оммавий синовлари ўтказилади

Ўзбекистонда биринчи маротаба: «Mobicon 2018» доирасида 5G тармоғининг оммавий синовлари ўтказилади

Фото: «Xabar.uz»

11 октябрда бўлиб ўтадиган «Mobicon 2018» конференцияси доирасида мобил алоқанинг бешинчи авлод (5G) тармоғи илк бор оммавий синови ўтказилади. 5G аввалги технологиялар билан таққосланганда, янги алоқа стандарти M2M ва IoT талабларга жавоб берган ҳолда маълумотлар узатиш тезлигини юзлаб Мбит/сонияга ошириш ва бир вақтда бир неча миллион қурилмалар учун тезликни таъминлаш имконини беради. Синов «Beeline Uzbekistan» компанияси томонидан «Huawei» ускуналарида ўтказилади.

Конференцияга келувчи ҳар бир иштирокчи Ўзбекистонда яқин вақт ичида тижорий йўлга қўйиладиган янги алоқа стандартини синовдан ўтказиш имкониятига эга. Ҳозирда эса абонентлар Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларини қамраб олган тармоқнинг тўртинчи авлодидан (4G) фойдаланишлари мумкин.

«Mobicon 2018» конференцияси, анъаналарга содиқ қолган ҳолда, фақат бир кун — 11 октябрда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилади. Тингловчи сифатида иштирок этиш — бепул.

Таклифномани қўлга киритиш учун тадбирнинг расмий Telegram-каналида рўйхатдан ўтиш керак. Конференциядан уч кун аввал Telegram-каналнинг барча аъзоларига электрон таклифнома жўнатилади. Мазкур таклифнома билан конференция ўтказилаётган бинога кириш мумкин.

Тадбир ташкилотчиси — «Ledokol Group» медиа агентлиги. «Ledokol Group», «Mobicon»дан ташқари, 2011 йилдан «USENET» интернет-конференцияси ташкилотчиси ҳисобланади.

Конференциянинг бош ҳомийси — «Beeline Uzbekistan». Бош ахборот ҳамкори — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК).

Анжуман ҳомийлари: «CLICK» электрон тўлов тизими, «MacCoffee» савдо белгисидан «Cafe’ PHO» ҳамда расмий мобил ҳомий — «MEIZU» компанияси. Шунингдек, тадбирнинг IT-ҳомийси «WebNow», Event-кўмак — «Unique Present», SMM-ҳамкор — «Africa» агентлиги.
Бу йилги конференция ҳам бир пайтнинг ўзида иккита анжуман залида ўтказилиб, иштирокчилар ўзлари учун керакли спикерларни танлаб, уларни эшитиш имкониятига эга бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг