Ўзбекистонда биринчи бор халқаро робототехника мусобақаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 23-26-октябрь кунлари биринчи бор Халқаро робототехника мусобақаси «International Robotics Challange»ни (IRC) ўтказади. Мазкур мусобақа «Ўзекспомарказ» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.
Мусобақада 2 хил ёш категориялари: 16 ёшгача (U16) ва 16 ёшдан ката (16+) мавжуд бўлиб, ҳар бир ёш категориясида бир нечта йўналишлар мавжуд.
U16 ёш категориясидаги мусобақалар йўналишлари:
- Lego sumo
- Lego short track
- Arduino sumo
- Маҳаллий конструктор ёрдамида ўтказиладиган мусобақа.
16+ ёш категориясидаги мусобақалар йўналишлари:
- Arduino sumo
- Маҳаллий конструктор ёрдамида ўтказиладиган мусобақа.
IRC барча қатнашчилар учун очиқ. Ҳар бир мусобақада қатнашувчи жамоалар сони чекланган. Рўйҳатдан ўтган жамоалар экспертлар гуруҳи томонидан саралаб олинади. Ҳар бир жамоада энг кўпи билан 3 нафар аъзо бўлиши мумкин ва улар ўз ёш категориясидаги барча мусобақаларда қатнашишлари мумкин.
Мусобақа қатнашиш истагида бўлганлар www.innoweek.uz сайти орқали рўйҳатдан ўтишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter