Ўзбекистон ҳукумати шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инновацияларни жорий этади
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга киришди, деб хабар берди «Спутник».
Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш учун шаҳарсозлик саноати мутахассислари, тадқиқот институтлари ходимлари, хусусий архитектура бюролари, соҳа университетларининг ўқитувчилари таклиф этилди, деб хабар берган вазирлик матбуот хизмати.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, замонавий дизайнерлик усулларини, амалий дастурий маҳсулотларини, илм-фан, архитектура ва дизайн ютуқларини амалда жорий этишда мамлакат дизайнерлик ташкилотлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги ўтган йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган ва инновация ҳамда илмий-техникавий ривожланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter