Ўзбекистон делегацияси Барселонада бўлиб ўтаётган MWC2 Жаҳон Мобил Конгресси доирасида Huawei кўргазмасига ташриф буюрди
28 феврал куни Жаҳон Мобил Конгресси (MWC 2022) – АКТ технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири ўз эшикларини очди. Бу йилги конгресс дунёнинг 183 дан ортиқ давлатидан 1800 дан ортиқ компанияларни бирлаштирди. Турли хил форумлар, давра мажлислари, ҳамкорлар конференциялари дастури, шунингдек 7 та кўргазма залларида рақамли технологиялар соҳасида намойиш этилган сўнгги инновациялар намойиши Fira Gran Via мажмуасидаги минглаб иштирокчиларни бирлаштирди.
Кўргазма мажмуасининг биринчи павильонида Huawei компанияси йирик IT гиганти сифатида уяли алоқа операторлари, давлат сектори ва йирик саноат вакиллари, шунингдек, бутун дунё бўйлаб якуний фойдаланувчилар учун ўз ечимлари ва технологияларини тақдим этди. Бу йил Huawei барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида соддалаштирилган, экологик тоза ва ақлли инфратузилмани яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
«Биласизки, Жаҳон Мобил Конгресси АКТ соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири ва Huawei ҳам йирик телекоммуникация компанияси сифатида 15 йилдан бери бу конгрессда иштирок этиб келади. Охирги икки йил ичида барча соҳалар пандемия ва унинг оқибатларидан маълум даражада жабр кўрди ва энди-энди одатий ўсиш суръатларини тикламоқда. Шу боис, самарадорликни тезроқ ошириш ва дунёнинг барқарор ривожланиши учун барча шароитларни яратиш мақсадида турли янги технологияларни тақдим этмоқдамиз. Тадқиқот ва ишланмаларга доимий сармоя киритишдан ташқари, корпоратив ижтимоий масъулиятимизга ҳам катта эътибор беряпмиз. Биз қайси технология – 3G, 4G, 5G’ни жорий қилишимиздан қатъий назар, доимо биринчи навбатда яшил технологияларни яратиш ҳақида қайғурамиз. Барча сўнгги 5G ечимлари олдингиларидан кўра янада самаралироқ ва уларни қўллаш энергия сарфини янада камайтиришга ва дунёни янада кўкаламзорлаштиришга имкон беради», — дея таъкидлади Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг янги директори жаноб Чен Сзякай.
Республикамизда рақамли трансформациясини жадаллаштиришга катта қизиқиш мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон делегацияси ҳам конгрессда иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги мобил алоқа операторлари ва АКТ регуляторлари вакиллари Huawei кўргазмасига ташриф буюриб, компаниянинг сўнгги инновацион ечимлари билан танишдилар. Меҳмонларга рақамли хизматларни кенгайтириш ва яшил экотизимни яратиш мақсадида мавжуд АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш орқали ҳамма жойда ишлайдиган алоқани яратишга имкон берадиган телекоммуникация йўналишлари намойиш этилди.
Ўзбекистон делегациясининг Жаҳон Мобил Конгрессига ташрифи доирасида Huawei компанияси раҳбарияти билан ҳам қатор музокаралар ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter