Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамларни космосга ташиш бошланмоқда

Одамларни космосга ташиш бошланмоқда

Тошкент вақти билан 16 сентябр, эрталаб 5:00 да "SpaceX" компаниясининг "Dragon" капсуласида тўртта фуқаро самога кўтарилади. Улар профессионал фазогир бўлмаган одамлардир.

Аввалроқ "Virgin Galactic" ва "Blue Origin" хусусий компаниялари ҳам космосга одам олиб чиққан эди. Бу парвозлар фазода бор-йўғи бир неча дақиқа давом этган холос.

"SpaceX" миссияси эса уч кун мобайнида ер сайёрасини кўплаб маротаба айланиб чиқади ва шундан кейин Aтлантика океанига тушади. Капсула Халқаро фазо марказидан ҳам баландроққа учиши кутиляпти.

Космосга чиқаётган бу одамлар учун "SpaceX" жами 200 миллион доллар олгани хабар қилинмоқда.

Парвозни мана бу ҳавола орқали жонли томоша қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг