Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятидаги барча мактаб директорларининг IT-соҳасидаги малакаси оширилмоқда

Навоий вилоятидаги барча мактаб директорларининг IT-соҳасидаги малакаси оширилмоқда

Фото: MITC

Навоий вилоятидаги барча умумтаълим мактабларининг директорлари ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида малакасини оширмоқда. Хатирчи ҳамда Учқудуқ туманларидаги Рақамли технологиялар ўқув марказларида ўқув семинарлари бошлаб юборилди, дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони (2020 йил 5 октябрь) ҳамда «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2020 йил 6 октябрь)га мувофиқ умумтаълим мактаблари директорларининг IT (ахборот-коммуникация технологиялари) соҳасида билимларини ривожлантириш, малакасини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг