Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz ходимлари фарзандлари учун тадбир ўтказилди (видео)

Mobiuz ходимлари фарзандлари учун тадбир ўтказилди (видео)

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Mobiuz «Касбга йўл!» номли тадбир ўтказди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу нафақат болалар учун энг қувончли ва севимли байрамлардан бири. У катталарга болалар уларнинг доимий ғамхўрлиги ва ҳимоясига муҳтожлигини, бу учун улар масъул эканлигини эслатиб туради. Болалар бизнинг келажагимиз, лекин улар биринчи навбатда бизнинг бугунимиздир. Шундай экан, биз, катталар, уларга касб танлашдек муҳим қадамда кўмак беришимиз керак.

1 июнь куни Mobiuz Марказий офисида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу эди. «Касбга йўл!» байрам тадбири доирасида ёшлар турли бўлинмалар фаолияти билан танишиб, ўзларини call-марказ ва савдо офиси оператори сифатида синаб кўришди, сервер хоналарида бўлишди, тармоқ мониторинги қандай амалга оширилишини кўришди. Ходимлар билан ишлаш департаменти вакиллари томонидан ўсмирлар учун касбга йўналтириш бўйича тренинг ўтказилди. Болалар учун кечки овқат ҳам уюштирилди: улар бир-бирлари билан яқинроқ танишиб, мулоқот қилиш имконига эга бўлишди.

«Ота-оналар ишга кетганларида, болалар ҳар доим ҳам ота-оналари нима иш билан шуғулланиши ҳақида яхши тасаввурга эга бўлмайдилар. Бугун Mobiuz ходимларининг фарзандлари иш жараёнига шўнғиш имкониятига эга бўлди. Ушбу тадбир доирасида биз иккита мақсадни қўзладик. Биринчидан, болаларга касб танлашда ёрдам бериш, уларнинг салоҳиятини очиб бериш. Иккинчидан, уларга ота-оналари ишлаётган дўстона ва жамоавий муҳитни кўрсатиш. Натижада ходимларимиз ва уларнинг фарзандларидан кўплаб ижобий фикрлар олдик», – дейди Mobiuzнинг Кадрларни бошқариш бўйича директор Гулҳумор Карабаева.

Тадбир видеосини бу ерда кўриш мумкин:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг