Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz: компания 8 мартни қандай нишонлади? (видео)

Mobiuz: компания 8 мартни қандай нишонлади? (видео)

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча муассасалар ўзларининг гўзал ходималарини табриклашга алоҳида эътибор қаратишади. Mobiuz ҳам бундан мустасно эмас.

Ушбу кун компаниянинг ходималари учун ёқимли таассуротлардан бошланди. Ахир улар ўзгача ҳурмат ва эҳтиром ила гулдасталар билан кутиб олинди. Компанияда юзлаб хотин-қизлар фаолият олиб боришига қарамай, байрам куни уларнинг биттаси ҳам эътибордан четда қолмади.

Аёл ҳар замон гўзаллик, меҳр, илиқлик ва ғамхўрлик рамзи ҳисобланган. Аёллар туфайли уй, оила, фарзандлар каби қадриятлар ўзгармасдир. Улар оиланинг тинчлигини асраб, ҳаётнинг барча қийинчилик ва машаққатларини енгиб ўтиб, дунёмизни янада гўзал ва ёрқинроқ қилишади. Фақат хотин-қизлар нозиклик ва қатъиятни, донолик ва ёшликни уйғунлаштиришга муваффақдурлар.

Замонавий аёл нафақат ғамхўр она ва намунали жуфти ҳалол, балки ўз амбицияларига ва ривожланиш истагига эга бўлган ажойиб ходимлар ҳамдир. Бугунги кунда аёллар қобилияти ва истеъдодларини кўрсатмайдиган соҳа деярли қолмади. Ахир, фақатгина улар бир вақтнинг ўзида касбий муваффақиятга эришишлари, яқинлари ҳақида ғамхўрлик қилишлари ва оиладаги тинчликни сақлаши мумкин. Улар ҳаётимизга уйғунлик ва осойишталик олиб келади, уни илиқлик ва севги билан тўлдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг