Мисрда АКТ соҳасига оид муҳим битимлар имзоланди
Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси (БРК-19) бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Халқаро электралоқа иттифоқи бош котиби Хоулин Чжао билан учрашди. Унда ХЭИ ва АКТ вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, бир нечта лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, IT-Парк ҳузурида «Ёш авлоднинг робототехник маркази»ни ташкил этиш шулар жумласидандир.
АКТ вазирлиги ва ХЭИ ўртасида грантлар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма декларация қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси IT-Парк ҳузурида «АКТ соҳасида аёллар ва ёш авлоднинг, тадбиркорлик ва давлат бошқарувида малакасини ошириш маркази»ни ташкил этиш бўйича ХЭИ томонидан гранд ёрдамини ажратиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Учрашув якунида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тегишли ишларни олиб боришга келишилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter