АҚШда дронларга қарши микротўлқинли тўп синовдан ўтказилди (видео)
![АҚШда дронларга қарши микротўлқинли тўп синовдан ўтказилди (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3608854656.jpg)
Сўнгги вақтларда кўплаб мамлакатларнинг армиялари учувчисиз бошқариладиган учар қурилмаларга қарши курашишга катта эътибор қаратмоқда. Масалан, яқинда Американинг «Raytheon» мудофаа компанияси мутахассислари ҳарбий полигонлардан бирида микротўлқинли қуролни синаб кўрди, деб хабар беради «Hi-News».
Синов Оклахомадаги Форт-Силл номли ҳарбий полигонда бўлиб ўтди. Микротўлқинли пушка «High-Powered Microwave» (HPM) номини олган. «Raytheon» компаниясининг ушбу қуроли масофадан туриб турли типдаги 45 та учувчисиз бошқариладиган учар қурилмаларни ва ҳатто 6 та миномёт снарядини йўқ қилишга муваффақ бўлган. HPM тизимининг яна бир ўзига хос жиҳати — бир марта «ўт очиб» бир-биридан узоқ масофада жойлашган 2-3 та учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни бир вақтда йўқ қила олади.
Бундан ташқари экспертларнинг таъкидлашича, келажакда ҳаракатланадиган комплексларни шу турдаги HPM пушкалари билан жиҳозлаш мумкин бўлади. Таъкидлаши керакки, мазкур ихтиро АҚШ Мудофаа вазирлигининг «Maneuver Fires Integrated Experiment» дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter