Мазкур дастур ёрдамида шунчаки қарсак чалиб смартфонингиз қаерда эканлигини топишингиз мумкин
«Android»лар учун яратилган мазкур дастур қарсак чалганингизни эшитиб, ўзининг қаердагилигини «билдириб» қўйиш учун баланд овоз чиқара бошлайди, деб хабар беради «Лайфхакер».
«Clap To Find My Phone» — смартфонини уйда ёки ишда мунтазам йўқотиб қўювчилар учун ажойиб дастур. Уни ишга тушириб, микрофонининг сезгирлик дажарасини созлаган ҳолда хонанинг исталган жойидан туриб қарсак чалишингиз ҳамда у қаерда ётганини топишингиз мумкин. Шундан сўнг «Start Now» тугмасини босган ҳолда, яна ушбу функцияни ёқиб қўйиш мумкин.
Сизда қарсаклар неча маротаба чалиниши кераклигини ва янграйдиган мусиқа турини белгилаш имконияти мавжуд. Стандарт мусиқани қолдириш, шунингдек, LED-чироғини, вибрация ва экраннинг милтиллашини ўчириб қўйишнинг ҳам иложи бор.
Дастур маълум бир жадвал бўйича ишлаб, қарсакларга қувват олаётганида «жавоб» қайтармаслиги ҳам мумкин. Бундан ташқари унинг овозини ПИН-код ўрнатган ҳолда ўчирадиган қилиб қўйса бўлади. Мазкур дастурнинг пулли версиясида рекламалар мавжуд эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter