Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Матрица» ҳақиқатга айланмоқда. Квант компютери базасида биринчи сунъий интеллект яратилди

«Матрица» ҳақиқатга айланмоқда. Квант компютери базасида биринчи сунъий интеллект яратилди

«Матрица».

Фото: «Onedio.сом»

«Rigetti» компаниясининг тадқиқотчилари квант компютерлари учун кластеризация алгоритмини ишга тушириш усулини ишлаб чиқди. Бир қатор компаниялар, жумладан, IBM ва Google сунъий интеллектдан квант тизимларни яратишда қўллашга ҳаракат қилмоқда, бироқ бу муваффақиятли амалга оширилган биринчи ҳолат ҳисобланади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Сунъий интеллект ва квант компютерлар базасининг синтези асосида яратилган роботлар нималарга қодир бўлишини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли. «Tesla» раҳбари Элон Маск аввалроқ бир неча бор сунъий интеллект инсоният учун хавф туғдиришини маълум қилганди.

Айни босқичда квант компютерлар ўз имкониятлари билан деярли суперкомпютерларга яқин келмоқда ва олимлар улкан миқдордаги маълумотларни қайта ишлаш бўйича қўлланма яратиш билан банд.

Квант компютерлар ва сунъий интеллектнинг яна бир умумий хусусияти бор: экспоненциал ўсиш. Квант қурилмалар учун процессорлар қуввати кубитларда ўлчанади. Ҳозирда уларнинг энг замонавийси салкам 50 кубитга тенг. Бу каби қувватда улар суперкомпютерларга эквивалентдир.

60 кубит сайёрадаги барча суперкомпютерлар қуввати жамланганидан ҳам кўпроқ.

Бундай маълумотлар тўплами фақат «Rigetti» услубига ўхшаш усуллар билан қайта ишланиши мумкин. Агарда  «Матрица» ҳақиқатга айланса, у квант алгоритмида ишлайдиган бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг