Илон Маскнинг фазовий кемаси синовдан муваффақиятли ўтди (видео)
Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси ишлаб чиққан кўп марталик парвозларга мўлжалланган фазовий кема — «Starship» прототипи, ниҳоят, 5 май кунги синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда компаниянинг YouTube-каналида хабар берилди.
«Starship»нинг ушбу прототипига «SN15» ишчи номи берилганди. Кема 10 километр баландликка учиб, деярли 6 дақиқалик парвоздан сўнг қайтиб келиб юмшоқ қўнишни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, олдинги уринишларнинг барчаси омадсиз тугаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter