Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маск Лос-Анжелесда тезкор ер ости туннелини очди (фото+видео)

Маск Лос-Анжелесда тезкор ер ости туннелини очди (фото+видео)

Фото: «Риа Новости»

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШда биринчи тезкор ер ости туннелини очди. Бу ҳақда миллиардер ўзининг «Twitter» саҳифасида маълум қилди.

Лос-Анжелесдаги бу туннелда автомобиллар 240 километр соат тезликдан юқорида ҳаракатлана олади.

Тақдимот маросимида Маск туннел хавфсизлигини таъминлайдиган муҳанлислик ечими ҳақида сўзлаб берди. Туннелда тез ҳаракатланиш учун автомобиллар йиғилувчи ён ғилдираклар билан жиҳозланади. Бу технологияни Маск ўзининг Tesla автомобилида намойиш этиб берди.

«Туннелда соатига 240 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Бу тезликда худди шаҳар бўйлаб телепортация бўлаётганга ўхшайсан», дейди Маск ўзининг «Twitter»ида.

Ушбу лойиҳа бутун шаҳар бўйлаб қуриладиган туннел тармоғининг шоҳбекати ҳисобланади. Лойиҳа бутун Америка бўйлаб давом эттирилиши ва кейинги босқичда Техас ҳамда Сан-Францискода ҳам шундай туннеллар қурилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг