Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Korzinka.uz»да телефондан тўлов қилиш имкони йўлга қўйилди

«Korzinka.uz»да телефондан тўлов қилиш имкони йўлга қўйилди

«Korzinka.uz» раҳбари Зафар Ҳошимов янги тизимни синаб кўрмоқда.

«Korzinka.uz» супермаркетлари тармоғи харидлар учун «PaymeGO» ва «CLICK»дан тўлов амалга ошириш имкониятини жорий этди.

«PaymeGO» бу пластик карта ҳақидаги маълумотни QR-кодга айлантирувчи сервис. У интернетсиз ишлайди. Тўлов учун телефон кифоя.

Бунда харидорлар дўконда кассирга картанинг ўрнига телефони экранида QR-код кўрсатади. Кассир QR-кодни сканерлайди ва керакли қиймат пластик картадан ечиб олинади.

«PaymeGO»дан фойдаланиш учун «Google Play» ёки «AppStore»дан «Payme» иловасини телефонга ўрнатиш лозим.

«CLICK PASS» эса тўловнинг янги усули саналиб, бунда USSD-буйруғи ёки сотувчи QR-коди расми зарур бўлмайди. Харидор телефонида «CLICK Uzbekistan» иловасини очиб, кассирга шахсий QR-кодини кўрсатади, кассир уни сканерлаб, картадан керакли маблағни ечиб олади.

«CLICK PASS»дан фойдаланиш учун «CLICK Uzbekistan» иловасини юклаб олиш ёки «Android» ва «iOS» учун унинг сўнгги талқинини янгилаш керак. Шунингдек, пластик картани «CLICK»ка улаш лозим.

Бу тизимларда харидорлар кассир терминалга картани улашини, қийматни киритишини ва ПИН-кодни сўрашини кутиб ўтирмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг