Коронавирусдан ҳимоя қилувчи медальон кашф этилди
Францияда чивинлар ва безгакка қарши курашга ихтисослашган компания мутахассислари одамни нафақат ҳашаротлар, балки вируслардан ҳам ҳимоя қиладиган қурилмани ихтиро қилишди ва синовдан муваффақиятли ўтказишди.
«Ҳашаротлар одатда бизни ҳид орқали топишади. Унинг тарқатувчиси ҳисобланган молекулалар кучсиз электр майдони ёрдамида чекиниши мумкин. Медальон кўринишидаги мослама айнан уни юзага келтиради», — дея маълум қилишди компаниядагилар.
Коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ишлаб чиқувчилар ўзларининг қурилмаларига озгина ўзгартириш киритишга қарор қилишди. Улар медальонга номи сир сақланаётган қандайдир минерал ва ҳавони озонловчи аппаратни қўшдилар. Энди у ҳаводаги вирусларни, шу жумладан, SARS-CoV-2ни ҳам чекинтиради.
«Le Parisien» нашрининг ёзишича, қурилма аллақачон Париждаги Пастер институтида синовдан ўтказилди. Қурилма ёпиқ жойда 10 дақиқада ҳавони 94 фоиз вирус штаммларидан тозалаган. Оммавий ишлаб чиқариш маъқулланган бўлиб, ҳозирда медальонга талаб ошмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter