Коронавирус симптомларини қайд этиб борувчи ниқоб ихтиро қилинди
Сингапурдаги Материалшунослик ва муҳандислик институти олимлари коронавирус аломатларини қайд этиб борувчи махсус датчиклар тизимини ишлаб чиқишди. Уни исталган турдаги ниқобга ўрнатиш мумкин, деб ёзмоқда «Straits Times».
Ушбу «мониторинг тизими» датчиклари тана ҳарорати, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражаси (сатурация), артериал босим ҳамда юрак уришини кузатиб боради. Тўпланган маълумотлар асосида фойдаланувчи коронавирусга чалинган-чалинмаганини билиб олади.
Тизим полимер материал билан қопланган сенсорлардан иборат — улар одатда болалар учун ўйинчоқлар ясашда қўлланилади. Датчиклар ўрнатилувчи матераллар эгилувчан ва сув ўтказмайди. Тизимда маълумотларни реал вақт тартибида смартфондаги иловага узатиб турувчи Bluetooth қурилма ҳам ўрнатилган.
Тизимни исталган турдаги (бир марталик ва кўп марталик) ниқобга ўрнатса бўлади, чипларни исталган пайтда ечиб олиб, ниқобни ювиб қайта фойдаланиш мумкин.
Сентябрь ойи охирларида тизим клиник синовлардан ўтказилади, синов яхши ўтса, уни тижорий фойдаланишга чиқариш режалаштирилган.
Нархи
Лаборатория шароитида битта тизим яратиш 50 сингапур доллари (36,5 АҚШ доллари)га тушиши айтилмоқда. Кенг кўламли йўлга қўйилса нархи 20 сингапур доллари (14,6 АҚШ доллари)га тушиши мумкин экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter