Кореялик маслаҳатчилар IUT фаолияти билан танишишди
Жанубий Корея маслаҳатчилари делегацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.
Делегация таркибида «Korea Information Society Development Institute» (Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институти), «Research Institute for Small and Medium Business» (Кичик ва ўрта бизнес тадқиқот институти) ва «Global Entrepreneurs Foundation» (Тадбиркорларнинг глобал жамғармаси) вакиллари бор.
Жанубий Кореялик маслаҳатчилар Ўзбекистонда дастурий таъминот бозорини ривожлантириш ва стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар тайёрлаш учун Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Делегацияни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев ва университетнинг биринчи проректори Чо Ву Суг қабул қилишди.
Учрашув чоғида меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг таълим тизими ҳамда талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter