Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким биринчи триллионер бўлади?

Ким биринчи триллионер бўлади?

Иллюстратив фото

«Tesla Inc.» асосчиси Илон Маск яна бир компанияси — «SpaceX» шарофати билан жаҳондаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» «Morgan Stanley» таҳлилчиси Адам Жонасга асосланиб хабар берди.

Фото: «iXBT.com»

Жонаснинг фикрича, $200 миллиардга баҳоланаётган «фазовий» бизнес Маскнинг бойлиги $1 триллионга етишида трамплин вазифасини ўтайди.

Бошқа экспертлар ҳам Маскнинг триллионер бўлишини истисно этишмаяпти, фақат улар бу маррага «Tesla» элтишини таъкидлашганди.

Илон Маск «Amazon» асосчиси Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёдаги энг бой одамга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг